date
views 54

Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt йўл четидаги темир устунга бориб урилди

Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt йўл четидаги темир устунга бориб урилди
Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 6 декабр куни соат 21:30 ларда Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2005 йилда туғилган ҳайдовчи К.К. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt йўл четидаги темир устунга бориб урилди