Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини реал вақт режимида масофадан туриб назорат қилиш тартиби амалиётга босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 декабрдаги қарорида белгиланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Криминология тадқиқот институтида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа натижасида электрон браслет яратилди ва унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилди. Республиканинг 14 та ҳудудида (ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизматларида) синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилди.
Қарор билан Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Электрон браслет — уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахснинг ҳаракатланишини реал вақт режимида автоматик тарзда хабар юбориш орқали масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, оёққа ёки қўлга тақиладиган электрон қурилма.
Низомга кўра, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Электрон браслет уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс оёғининг болдир қисмига тақилади. Шахс оёғининг болдир қисмига электрон браслетни тақиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда (суяк синиши, бошқа жароҳатлар билан тиббий муолажа кўрсатилган ва бошқалар) қўл қисмига тақилишига рухсат этилади.
Аёлларга электрон браслет аёл ходим (ички ишлар органи жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори) томонидан тақилади ҳамда ечиб олинади.
Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган қуйидаги шахсларга электрон браслет қўллаш мумкин эмас:
- 18 ёшга тўлмаган шахслар;
- ҳомиладор аёллар;
- уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
- биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- тиббий кўрсатмага кўра электрон браслетни тақиш тавсия этилмайдиган шахслар (имплант қилинган кардиостимулятор ўрнатилган шахслар, юқумли тери касаллиги (аллерго контакт дерматит, тери замбуруғи ёки қичима касаллиги) бўлган шахслар).
Озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётган ёки жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) ички ишлар органи пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида электрон браслет тақилади.
Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсга тақилган электрон браслетнинг электр қуввати тугагани, ушбу шахс электрон браслетни ечгани ёки электрон браслетнинг техник топшириғида белгиланган радиус оралиғидан ташқарига чиққани ҳақидаги онлайн хабар келиб тушганда, дарҳол ижрочи ходимларни бу ҳақда хабардор этади ва ушбу хабарни “Электрон браслет” ахборот тизимида қайд этади.
Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахс эҳтиёт чораси ёки жазони ижро этиш жойини тарк этиб, қочган ҳолларда туман (шаҳар) ички ишлар органи ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда уни ушлашга қаратилган чораларни кўради.
2022 йилда жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилиши маълум қилинганди.
2024 йилнинг августида президент “Пробация тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётганлиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида қўлланилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
Сурия президенти қароргоҳи талон-торож қилинди (видео)
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Германияда сурияликлар Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганини оммавий равишда нишонлади