date
views 115

Совуқ кунлари алимент эвазига ота томонидан фарзандига уй ҳадя қилинди

Совуқ кунлари алимент эвазига ота томонидан фарзандига уй ҳадя қилинди
Бугунги кунда алимент қарзини тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунмасдан қочиб юрган оталардан фарқли ўлароқ, фарзандининг тақдирига ва таъминотига бефарқ бўлмаган оталар ҳам кўплаб топилади.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан, қарздор Х.А.дан ундирувчи Н.О.фойдасига турмушларидан бир нафар фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Зомин туман бўлимига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари натижасида масъулиятни ҳис қилган қилган Х.А. фарзандининг алимент таъминоти ўрнига Зомин туман ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг биридан хонадон берди.

Келгусида Н.О. фарзанди билан алоҳида иссиққина хонадонда яшайдиган бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Совуқ кунлари алимент эвазига ота томонидан фарзандига уй ҳадя қилинди