
Фото: ЎзА
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1989 йилда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд қилинишича, терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200 минг, 100 минг ва 20 минг сўмлик купюра кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилгани маълум бўлган. Таъкидланишича, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозир уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар