Сўнгги йилларда ажрим масаласи жамиятимиздаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Айни кунларда Тошкент шаҳри оилаларнинг ажрими бўйича бутун республикада етакчилик қилмоқда. Сўнгги тўққиз ойлик статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Тошкент шаҳрида тузилган оилаларнинг 32 фоизи ажрашиш даражасига етиб борган. Республиканинг бошқа ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 фоиз, Хоразмда 6 фоиз, Сурхондарёда 9 фоиз, Қашқадарёда 10 фоиз, Бухорода 12 фоиз, Жиззахда 14 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичлар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан айни мавзуда ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова томонидан айтиб ўтилди.
Мазкур йиғилишда вазирлик ва идоралар ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари – хотин-қизлар қўмиталари раислари, прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари, Адлия бошқармаси, Фуқаролик суди Тошкент шаҳар ва туманлараро судлари раислари, Суд ижро департаменти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, диний идора вакиллари ва турли сабабларга кўра, ажрашиб, бугунги кунда муаммоларга дуч келаётган оилалар вакиллари иштирок этдилар.
Азал-азалдан халқимизда оила муқаддас даргоҳ сифатида улуғланиб, у ёт таъсирлардан асраб-авайлаб келинган. Шарқона тарбия ҳақида гап кетганда эса, ўзбек оилалари доим ўрнак қилиб кўрсатилган. Минг афсуски, бугунги кунда айрим оилалардаги катталарнинг маънавиятсизлиги, ўзини кўз-кўз қилишга бўлган уриниш, ёш оилаларнинг турмушига бўлган асоссиз аралашувлар сабаб гулдек оилалар барбод бўляпти, аёллар кўчада қоляпти, фарзандлар онасиз, кўп ҳолларда отасиз вояга етяпти. Айни даврда республика миқиёсида ажримларнинг умумий кўрсаткичи қарийб 15 фоизни ташкил этаётгани ҳам сўзимизнинг исботидир.
Тошкент шаҳар ҳокими сўзга чиқар экан, жорий йилнинг 18 май санасида “Тошкент шаҳрида оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 454-сонли Қўшма қарор ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 24 майдаги 78-ф-сонли фармойишини қаниқарсиз, деб баҳолади. Усмонов масалага жиддий ва ортиқча расмиятчиликни четга сурган ҳолда куюнчаклик билан ёндашиб, ажрим энг кўп кузатилган туманлар ҳамда маҳаллалар номини бирма-бир тилга олди. Мазкур масала айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг шахсан назорати остида экани, ажримлар сонини қисқартириш кун тартибида турган эг асосий вазифа бўлиб тургани алоҳида эътироф этилди.
Ҳокимнинг маълум қилишича, 2015 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри бўйича 3586 оилага дарз кетган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса бу кўрсаткич 3442 тани ташкил этди. Бу эса 144 тага кам дегани. Тошкент шаҳрида жами 505 та маҳалла бўлса, ажримлар шуларда 474 тасида юзага келган. Қолган 31 маҳалла эса бундай нохуш вазиятда ҳоли. Бироқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар бу кўрсаткичдан қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ. Раҳмонбек Усмонов муаммога атрофлича ва танқидий назар ташлар экан, бу борада раҳбарлар, мутассадди ташкилотларнинг масъул ходимлари, туман ҳокимлари, Ички ишлар органлари ходимлари, прокуратура ва ФХДЁ, туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчиларини ҳам аяб ўтирмади. Муаммонинг илдизи масъуллар ўз вазифасини виждонан бажармаётганида, дейди у.
Йиғилишда вазиятга холис назар ташлаб, оилаларнинг ажримида асосан болалар ва аёллар зарар кўраётгани, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарба берилаётгани айтилди. “Ажрашган аёлларнинг ҳар бештасидан биттаси турмуш қуряпти, қолганлари фарзандлари билан кўчада қоляпти. Чунки келинлик даврида уй рўйхатига олинмаган”, дейди ҳоким. “Кўчада тирик етим бўлиб қолаётган болаларга жонингиз ачимайди, нега уларнинг ажрашишига, оилаларнинг жар ёқасига келишига йўл қўйиб беряпсиз”, дея туман ҳокимларига юзланди Раҳмонбек Усмонов.
Маълумот учун, ўтган давр мобайнида “Тошкент шаҳрида оила муносабатларини муаммоларини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи” томонидан ажрим ошган туманлар ўрганилган. Унда 150 нафар келин уйига аразлаб кетгани аниқланиб, олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг, 49 таси оиласига қайтарилган, яраштирилган. Бу оилаларда эса 61 нафар вояга етмаган болалар бўлган.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан ташкил этилган йиғилишда жуда долзарб масалалар, муаммолар, анча йиллардан буён ечимини топмай, ажримларга сабаб бўлиб келаётган ҳолатлар ўртага ташланиб, тегишли хулосалар қилинди. Мазкур йиғилишда кўтарилган масалалар ҳақида бироздан сўнг хабар берамиз.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди