Фото: ФВВ
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида жойлашган боғча биноси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 11 декабр куни кечки пайт содир бўлган. Шу куни соат 20:40 да Паст Дарғом тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар берилган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 20:43 да етиб борган ва 21:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур