Фото: Транспорт вазирлиги
Қишки таътил муносабати билан Тошкентдаги иккита ОТМ биносида темирйўл ҳамда автобус учун чипталарни сотиб олиш имконияти яратилди.
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети биноларида чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур сайёр кассаларда талабалар темирйўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.
Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:
- Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қавати. Манзил: Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4-уй;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида. Манзил: Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.
ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Ҳалима Ибрагимовани қандай хотирламоқда?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди