date
views 94

Алимент қарзи жамғарма ҳисобидан тўлаб берилади

Алимент қарзи жамғарма ҳисобидан тўлаб берилади
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 19.09.2019 йилдаги суд қарорига асосан қарздор М.Э. икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳисобланган жами 59,3 млн. сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан унга нисбатан 19.04.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 25.11.2024 йилдаги хукмига биноан қарздор М.Э.га нисбатан 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мазкур жиноят иши оқибатида ундирувчи Ч.К.га етказилган 59,3 млн. сўм зарар (алимент қарздорлиги) пулини белгиланган тартибда жамғарма ҳисобидан қоплаб бериш чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент қарзи жамғарма ҳисобидан тўлаб берилади