16:43 / 13.12.2024
17

Татаристон Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этади

Татаристон Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этади
Фото: Дунё
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Татаристон меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя вазири Эльмира Зарипова билан учрашув ўтказишди.

Мулоқот давомида тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш, Татаристонда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бош консулхона ходимлари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамкор давлатлар ва меҳнат мигрантлари учун яратиб берилаётган имтиёзлар ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, меҳнат миграцияси жабҳасидаги долзарб масалалар, хусусан, юртдошларимизни касбий малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди. Бу борада мигрантларни янги иш шароитларига мослаштиришга ёрдам берадиган малака ошириш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Вазир Элмира Зарипова Татаристон ташқи ишчи кучига мунтазам равишда муҳтожлигини билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан мунтазам мулоқот ўрнатиш, меҳнат мигрантларини тартибли ҳамда қонуний тарзда жалб этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Татаристон Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этади