17:54 / 13.12.2024
9

Маҳкумларга масофали видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин

Маҳкумларга масофали видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин
Фото: ЎзА
Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видео-учрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят-ижро кодексининг тегишли моддаларига Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофали видео-учрашув йўли билан онлайн учрашиш имкониятини яратишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.

Хусусан, лойиҳада манзил-колониялар ҳамда тарбия колонияларидаги маҳкумларнинг йил мобайнида 24 марта масофали видео-учрашув олиш ҳуқуқига эга экани белгиланмоқда.

Қонун ташаббускорларининг фикрича, лойиҳадаги мазкур ўзгартиришлар жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг масофали видео-учрашув йўли билан оила аъзолари ва яқинлари билан доимий алоқаларини таъминлаш ва оилавий муносабатларини сақлаб қолишга, шунингдек, тузалиш йўлига ўтишига кўмаклашишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкумларга масофали видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин