Андижон вилоятининг Улуғнор ҳамда Навоий вилоятининг Нурота туманида ер майдонлари олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Улуғнор туманида “С.Ё.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, МЧЖга Улуғнор тумани “Кичик саноат зонаси” ҳудудидан ажратилган 40 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 100 минг доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтган.
Олдиндан 50 минг доллар олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Нуротада тумангаз бўлими собиқ раҳбари Ш.И. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, унга газ таъминоти бўлими ҳудудидаги 3 сотих ер майдонини олиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 1 000 доллар ва 79 млн сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланганди. Шунингдек, Навоий, Наманган ва Андижон вилоятларида ноқонуний йўллар билан ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинган.
Шу билан бирга, Сирдарёда беш гектар ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотишга уринган опа-ука қўлга олинган эди. Бундан ташқари, апрель бошларида эса Навоийда 80 гектар ерни 1 миллиард сўмга сотишга уринган шахслар ушлангани, Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистонда 4 буйрак билан яшаётган бемор соғлом ҳаёт кечирмоқда
«Толибон» вазирига қарши суиқасдни ким уюштиргани маълум бўлди
Украина Башар Асадни ағдарган гуруҳларга ёрдам берган(ми?)