date
views 223

Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди

Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди
Ўзбекистонда 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан Марказий банк курси икки кунда 33 сўмга қимматлаб, илк марта 12 890 сўмдан ошди.

14 декабр куни белгиланган курс – 12 892,97 сўм – миллий валюта учун долларга нисбатан тарихий минимум курси бўлди.

Йил бошидан буён сўмнинг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,4 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилда 3,9 фоиз, 2023 йилда эса 9,7 фоиз бўлганди.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан Марказий банк белгилайдиган курси бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

14 декабрда аксарият банкларда 1 АҚШ доллари 12 900 – 12 940 сўмлик диапазонда сотилди. Сотиб олиш курси эса деярли барча банкларда 12 820 – 12 830 сўмни ташкил этди.

С&П Глобал агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

2024 йил — 12 950 сўм;
2025 йил — 13 650 сўм;
2026 йил — 14 300 сўм;
2027 йил — 15 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисобланган. Ўртача курс 2026 йилда 13 725 сўм, 2027 йилда 14 150 сўм бўлиши прогноз қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди