Қашқадарёда ўзи унаштирилган қизни Қарши давлат университети ҳовлисида пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 22 июн куни содир бўлганди. Қарши тумани, “Узуннаво” МФЙда яшовчи йигит М.Э. Қарши давлат университетига келиб, 4-босқич талабаси С.Т. ни қасддан ўлдирмоқчи бўлган. У ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғини қизнинг танасига бир неча маротаба санчган.
Сўнг пичоқни ўзининг қорин соҳасига ҳам санчиб, оғир тан жароҳати етказиб, РШТЁИАМ Қашқадарё филиалига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, М.Э. ўзига олдиндан таниш бўлган С.Т.нинг оила аъзолари унаштирувни бекор қилиб, қизнинг унга турмушга чиқишига қаршилик қилгани сабабли, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида 22 июн куни эрталаб университетга келган.
У С.Т.ни ёнига чақириб, у билан ўзаро тортишган ва университет 2-ўқув биноси олдида қизга пичоқ билан зарба берган. Атрофдагилар томонидан унинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўхтатиб қолингач, пичоқни ўзига урган.
Шундан сўнг йигит ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
“Замон” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, бир неча кун аввал мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилган. Унда даволаниб, соғлигини тиклаган қизнинг ўзи ҳам иштирок этган.
Йигит Жиноят кодексининг моддаси билан айбдор деб топилган. Судя унга 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Туркия 16 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар ва онлайн-ўйинларни тақиқламоқчи
Медведев Украина билан музокаралар бошлашнинг иккита шартини маълум қилди
Рамзан Қодиров 80 мингдан ортиқ жангчиси урушда қатнашмаётганини ошкор қилиб қўйди
Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Асад қай тарзда Россия пропагандаси учун ноқулай иттифоқчига айланди?