Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида 649 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.
Мазкур ҳолат «Ҳудудгаз Тошкент» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Юқоричирчиқтумангаз» ГТБ, Ўзэнергоинспекция ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказилган тадбирларда фош қилинган.
Қайд этилишича, туманнинг «Фаровон» МФЙда жойлашган хонадонда 70 сотихлик ҳудудда 2 та иссиқхона (50 сотих лимон, 20 сотих қулупнай)даги газ жиҳозлари ўрганилганда 2 дона газда ишловчи иситиш аппарати (ОАГВ), 2 дона (2 ва 4 ёндиргичли) газ плитаси ҳеч қандай лойиҳа ҳужжатларисиз фойдаланиб келинаётгани аниқланди. Хонадондаги электрон газ ҳисоблаш ускунаси текширилганда мазкур ҳисоблагич рўйхатдан ўтказилмагани ва таъминот корхонаси билан тегишли шартнома тузилмагани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 649 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Аввал судланган шахс туғруқхонага ишга киритаман деб пул олганда қўлга олинди
Ака укасининг 10 йиллик алиментини тўлаб берди
Тадқиқот: ҳавонинг ифлосланиши одамларда депрессияни оширади
2025 йилда 1 млн 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштириляпти