15:07 / 16.12.2024
11

Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда "ёрдам бераётган" шахс ушланди

Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда "ёрдам бераётган" шахс ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро А.А. фуқаро И.К.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидан озиқ-овқат дўкони очиши учун жой олиб бериши эвазига 5000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Бешариқ тумани Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида бўлим бошлиғи А.К. фуқаро Х.Ю.нинг ишончига кириб, унга муассаса ихтиёридаги “Янги маҳалла” МФЙ ҳудудидаги автобекат ўрнида “ақлли бекат” қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда "ёрдам бераётган" шахс ушланди