19:11 / 17.12.2024
14

Кадастр агентлиги бўлими инспектори фирибгарлик қилиб қўлга тушди

Кадастр агентлиги бўлими инспектори фирибгарлик қилиб қўлга тушди
Фото: Президент матбуот хизмати.
Шеробод туманида 1 гектар ер майдонини электрон аукцион савдоларга қўйиб олиб беришини ваъда қилган етакчи мутахассис ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда кадастр агентлигининг туман бўлими етакчи инспектори Р.Б. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун “Қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан 1 гектар ер майдонини 120 млн сўм эвазига танишлари орқали электрон аукцион савдоларга қўйиб олиб беришини ваъда қилиб, тадбир жараёнида Р.Б.нинг яқин қариндоши ушбу пуллар ҳисобидан 20 млн сўмни унинг топшириғига асосан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кадастр агентлиги бўлими инспектори фирибгарлик қилиб қўлга тушди