06:48 / 18.12.2024
13

Қорақалпоғистон ва Наманганда минглаб тонна кўмир талон-торож қилинди

Қорақалпоғистон ва Наманганда минглаб тонна кўмир талон-торож қилинди
Фото: Прокуратура департаменти.
Қорақалпоғистон ва Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “N.A.” МЧЖга ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмир ўлчовдан ўтказилганида, МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 2 514 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “O.D.” МЧЖ раҳбари О.Қ. ва бошқалар куз-қиш мавсумида Косонсой туманидаги бюджет ташкилотларини иситиш учун ажратилган умумий баҳоси 263,1 млн сўмлик 609,9 тонна кўмирни бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистон ва Наманганда минглаб тонна кўмир талон-торож қилинди