date
views 210

“Ғишткўприк” чегара божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган 2,8 минг дона ўқ тўхтатиб қолинди

“Ғишткўприк” чегара божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган 2,8 минг дона ўқ тўхтатиб қолинди
Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автомашина божхона кўригидан ўтказилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар беришича, божхона кўриги натижасида машинанинг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 16 дона қадоқда 2800 дона 5,5 мм калибрли пневматик қурол ўқлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ғишткўприк” чегара божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган 2,8 минг дона ўқ тўхтатиб қолинди