Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, ундирувчи Н.Ж.ни “Ў.”АЖнинг “У.” УКга қарашли ишлаб чиқариш, техник-бутлаш ва таъминот бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 99.643.731,6 сўм иш ҳақи, етказилган маънавий зарар учун 10.500.000 сўм, даъво аризаси киритишда почта харажати 34.000 сўм ҳамда адвокат хизмати учун тўланган 5.000.000 сўм, жами 115.177.731,6 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ шаҳар бўлими томонидан ундирувчи Н.Ж.нинг корхонадаги лавозимига ишга тикланиши таъминланди.
Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, жами 115.177.731,6 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”