Ижтимоий тармоқларда бухоролик 17 ёшли ўсмир катта миқдордаги криптовалютани гўёки ўзи ишлаб топгани учун жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги хабар муҳокама қилиняпти. ИИВ матбуот хизмати бола аслида виртуал “валютчик”лик фаолияти билан шуғулланиб келганини маълум қилди.
Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг билдиришича, бугун Telegram’даги ёпиқ (аноним) каналлар, гуруҳларда криптовалютани сотишга, сотиб олишга чақирадиган ресурслар кўпайган. Ушбу каналларда “сотувчи” ва “харидор”лар ўзаро танишади ва электрон пулларини криптовалютага ёки криптовалютани пулга айлантириб берган ҳолда виртуал “валютчик”лик билан шуғулланади.
Шу кўрсатган хизматлари учун улар ўтказиб берган пуллари миқдорининг 0,1-2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи олишади (ўтказиб берган пулининг анонимлиги қанча юқори бўлса, олиб қолинадиган фоиз тўлови ҳам шунга мос бўлади).
Унинг қайд этишича, бунинг учун виртуал “валютчик”лар битта криптовалютани бошқасига алмаштириш ёки уни пулга (доллар, евро, рубль ва б.) айлантириш имконини берувчи “Бинанс” каби махсус платформалардан фойдаланади. Махсус платформалар содда ва қулай яратилган бўлиб, улардан ахборот технологиялари, ҳатто криптовалюта соҳасида чуқур билимга эга бўлмаган кишилар ҳам бемалол фойдалана олади.
Бугунга келиб эса йирик фирибгарлар, наркотик, қурол, одам савдоси, болалар порнографиясига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳлар ҳисоб-китобларни асосан аноним криптоактивлар орқали амалга оширмоқда. Шунингдек, террорчи гуруҳлар ўзларини молиялаштириш учун криптовалюта орқали маблағ йиғмоқда. Бунинг сабаби шундаки, унинг ёрдамидан фойдаланиб пул маблағларини қисқа вақт ичида дунёнинг исталган нуқтасига аноним тарзда ўтказиш мумкин.
"Хусусан, юқорида тилга олинган жиноят ишида гумонланаётган 17 ёшли З.М. 7 ой давомида “Бинанс” платформасида 4 мингдан ортиқ 34 миллиард сўмлик шубҳали воситачилик (виртуал “валютчик”лик) операцияларини амалга оширган ҳамда воситачилик ҳақи ундириб келган. Бу ҳолатда аёнки, 34 млрд сўм ишлаб топилган “иқтидорли” йигитнинг даромади эмас, балки тизимдан ўтказилган бошқа бир инсонларнинг пули суммасидир", дейди Шоҳрух Ғиёсов.
Мазкур операциялар таҳлил қилинганда З.М. айлантирган маблағларнинг аксарият қисми пенсия, ойлик, онлайн кредит карталаридан келиб тушганлиги маълум бўлди, яъни ушбу маблағлар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган пулларни легализация қилишга ва уларни изини йўқотишга қаратилган ҳаракат эканлиги гумон қилинмоқда.
ИИВ ахборот хизмати раҳбари бунга жавобни тергов ва суд органлари беришини, айбсизлик презумпсиясига ҳам тўлиқ амал қилинишини қўшимча қилди ва айрим тармоқ фойдаланувчиларидан жиноят ишининг холис тергов қилинишига халақит қилувчи чиқишлар қилмасликни сўради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”