
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги чегара божхона пости орқали 9 ойлик чақалоғи кийимларида турли дорилар олиб кирган аёл ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аввалроқ Тошкент вилоятида жойлашган “Ғишткўприк” чегара божхона постидан ўтаётган шахс қўлидаги чақалоғининг кийимлари орасига 32 дона “Анаферон” дори воситасини яшириб олиб ўтишга уринган вақтда тўхтатиб қолинган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Орадан бир ой ўтиб у яна шу усулда – 9 ойлик чақалоғининг бошдан оёқ кийимлари орасига 21 дона “Авамис” дори воситасини яшириб олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар