
Фото: avtoraqam.uzex.uz
Авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди. Бу авторақам учун савдолар тўхтаган пайтда таклиф этилган энг юқори нарх.
337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган бу авторақамнинг нархи аукцион тугаш вақтига қадар 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган.
Ушбу авторақам учун комиссия тўлови 48,7 миллион сўм, гаров 33,75 миллион сўмни ташкил этади. Тўловни ҳисобга олган ҳолда якуний қиймат 1 миллиард 14 миллион сўмни ташкил этди.
2023 йилда Ўзбекистонда 01 777 RRR давлат рақами 893 миллион сўмга сотилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар