Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Санкт Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Учрашувда 2024 йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва кўп томонлама ҳамкорликнинг келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалари кўриб чиқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Минтақа ичида савдо ва кооперацияни, энг аввало, ўзаро савдодаги тўсиқларни янада бартараф этиш орқали кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўп қиррали шерикликни янги йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Муҳандислик мактабларини ташкил этиш, интернет технологиялари, катта маълумотлар индустрияси, креатив иқтисодиёт, “яшил” энергетика ва тинч атом соҳасини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш шулар жумласидан.
Фото: Президент матбуот хизмати
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қарши курашда МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди