21:36 / 25.12.2024
3

Қарздорлик учун бино тижорат банкнинг балансига ўтказилди

Қарздорлик учун бино тижорат банкнинг балансига ўтказилди
Фарғона вилоятида тижорат банкларидан олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтара олмаётган тадбиркорларнинг мол-мулклари хатловга олиниб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бу жараёнда гаровга қўйилган мол-мулкидан ажралишни истамаган ишбилармонлар кредит қарздорлигини зудлик билан сўндириб, хатловга олинган мулкларини тақиқдан чиқармоқда. Айрим тадбиркорларнинг бу ишга эътиборсизлик билан ёндашуви оқибатида мол-мулки очиқ аукцион савдоларида сотилиб, ундан тушган маблағ тижорат банкидан олинган кредит маблағларини сўндиришга йўналтирилмоқда.

Фарғона шаҳридаги “N.F.” масъулияти чекланган жамияти ҳам олинган кредитни ўз вақтида қайтармагани учун қўшимча жавобгар бўлган «F.S.G.P» масъулияти чекланган жамиятининг гаровга қўйилган мулкларидан ажралиб қолди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига кўра, масъулияти чекланган жамиятидан тижорат банки фойдасига 3 млрд. 135 млн. 846 минг сўм ундириш белгиланган.

Давлат ижрочилари ундирувни гаров мулки ҳисобланган ишлаб чиқариш ва хўжалик биноларига қаратган. Ижро ҳаракатлари жараёнида гаров мулклари хатловга олиниб, мутахассис хулосасига асосан 3.440.000.000 сўм бошланғич нарх билан онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Аукцион савдоларида мулк ўз харидорини топмагани учун у тижорат банки балансига топширилиб, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик учун бино тижорат банкнинг балансига ўтказилди