
Избоскан туманида яшовчи Б.Ж.нинг 2 нафар фарзанди бор. Бироқ, уларнинг моддий таъминотига ўз вақтида масъулият билан қарамаган отанинг қарзлари 40 миллион сўмдан ортиб кетган.
Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими ходимларининг тарафлар билан олиб борган тушунтириш ишлари натижасида ота алимент тўловларини ортиғи билан амалга оширадиган бўлди.
Сабаби, фарзандларнинг онаси улар учун хонадон сотиб олаётганини ва пулга муҳтожлигини билдирган. Шу сабабли, алимент тўловлари ўрнига Б.Ж. фарзандлари учун олинадиган уйнинг тўловига 10 минг АҚШ долларини тўлаб берди.
Шунингдек, янги хонадоннинг қўрғон деворини таъмирлаш ишларига ҳам ота ўзи кўмаклашишини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг