date
views 94

Божхоначилар 2024 йилда 1 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни тўхтатиб қолди

Божхоначилар 2024 йилда 1 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни тўхтатиб қолди
Фото: Божхона қўмитаси
Божхона қўмитаси хабар беришича, 2024 йилда божхона органлари томонидан 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, 554 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 49 дона қурол, 3010 та ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олинди.

9 мингга яқин ҳолатда 914 млрд сўмлик товарлар, 35 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 76 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 63 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Соҳани рақамлаштириш ҳисобига экспортда 91 фоиз, импортда эса 75 фоиз декларациялар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди. Бунда 54 мингдан ортиқ экспорт ва импорт декларацияларининг расмийлаштируви инсон омилисиз амалга оширилди.

Божхона тартиботларини соддалаштириш орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг ортиқча сарф-харажати ва вақти тежалишига эришилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар 2024 йилда 1 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларни тўхтатиб қолди