Фото: Google Images
Наманган шаҳар, Темир кўчасида яшаган 1999 йилда туғилган аёл 20 декабрь куни ўзини ва 2021 ва 2023 йилда туғилган ўғил фарзандларини Шимолий Фарғона каналига ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётганидан, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгариш сабаб бўлган.
Шу вақтда мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Шу куни Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (қасддан одам ўлдириш икки ёки ундан ортиқ шахсни; айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни) билан билан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна қўшин жўнатишга тайёрланмоқда
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда