19:47 / 01.01.2025
76

Кушербаев электр энергия ва газ тарифларини ошиши ҳақида қандай фикр билдирди?

Кушербаев электр энергия ва газ тарифларини ошиши ҳақида қандай фикр билдирди?
Фото: Дарё / Расул Кушербаев
Экология вазирининг маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев “Дарё” билан суҳбатда вақтида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб электр энергия ва газ тарифларининг ошиши масаласига ўз фикрини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат иқтисодиётида гибрид сиёсат кучли.

Расул Кушербаев Грузиядаги энергетика ислоҳоти ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон аҳолиси нега электр энергия ва газ нархларининг ошишини қабул қила олмаётгани айтиб ўтди.

Ҳозир электр энергия ва газ тарифларининг ошишини одамлар қабул қилиши қийин бўлмоқда. Сабаби одамлар тарифлар очгани билан сифат ўзгармаётганини кўрмоқда. Албатта, бунда инсонларнинг эътирозлари табиий. Масалан, арзон бироқ тез-тез ўчадиган газ ва электр энергиядан кўра қиммат, лекин барқарор энергия бўлса, унга қараб келажакда нимадир режа қилса бўлади.

Баҳор ойида тарифлар оширилганида, одамлар энди сифат яхши бўлар экан деб кўп нарса кутди. Ҳатто мен ҳам ишондим. Бироқ нарх ошгани билан амалда сифатда ҳеч қандай ўзгариш бўлганини кўрмадик. Энди яна нархни оширамиз дейилганда одамлар натижани кўрмаяпти, дейди у.

Собиқ депутатнинг қўшимча қилишича, ҳар йили давлат бюджетининг асосий қисми энергетика соҳасига ажратилади.

Узоқ йиллардан бери биздаги энергетика бозори жозибадор бўлмаган. Одамлар инвестиция киритишни истамаган, чунки таннарх қопламаган. Шу вақтга қадар давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия тўхтамаган. Бюджетнинг асосий қисми доим шу соҳага кетиб қолади. Лекин биз энергетика нархларни эркинлаштириш масаласини шу вақтга қадар чўзиб келишимиз керак эмасди. Агар биз бу ишларни олдинроқ бошлаганимизда, ҳозир сифат ҳам ўзгарган, рақобат муҳити шаклланган бўлиши ҳам мумкин эди. Ҳозир одамларда табиий равишда “ўзи қайси соҳада яхши ўзгариш бор” деган табиий савол пайдо бўлмоқда, деди Кушербаев.

Маълумот ўрнида, 2024 йил 18 декабрь куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида маъруза қилган Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров 2025 йил 1 апрелдан газ ва электр энергия тарифлари ошишини маълум қилди.

Ундан олдироқ Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2024 йилнинг 1 май санасидан бошлаб электр ва табиий газ тарифлари ўзгарган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият