
Иллюстратив фото
Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлган. Бу ҳақида Kun.uz манбаси хабар бермоқда. У шаҳар перинатал марказига олиб борилган. Манбага кўра, қизнинг ҳомиласи 4 ойлик.
Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётгани, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланганди. Қизнинг номусига тегиб келган ва унинг ҳомиладор бўлишига сабаб бўлган эркак 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини олганди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йил ўтказган матбуот анжуманида йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта ҳомиладорлик аниқланганини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар