2025 йил 3 январ куни тонгги 4:00 ларга яқин Нукус шаҳрида Даналар кўчасида яшовчи фуқаролар қўшнилари пичоқлаб кетилгани ҳақида ИИБга хабар берган. Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи, прокуратура ва ИИВ ходимлари етиб борган.
Тезкор суриштирув ишлари давомида 2005 йил Тошкент шаҳрида туғилган, ФВВ махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси оддий аскари Гаранин Максим маст ҳолатда хизмат ўтаётган жойидаги Назорат ўтиш жойида хизмат ўтаётган оддий аскар Ф.Н.ни уриб, кўчага чиқиб кетгани аниқланган.
Шундан сўнг у Нукус шаҳри Даналар кўчасидаги хонадонлардан бирига кириб, ошхонадан пичоқ ва чопқини олган. Ушбу хонадонда яшовчи, фарзанди билан ухлаб ётган аёлга тегажоғлик қилмоқчи бўлган. Аёл уйғониб кетиб бақиргач, унинг турмуш ўртоғи ҳам уйғонган. Маст аскар шу вақтда қўлидаги пичоқ билан унга ташланиб, тан жароҳати етказган. 28 ёшли З.Қ. олган тан жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган.
Шундан сўнг ФВВ аскари ушбу хонадондаги 64 ва 37 ёшли ота-ўғилга ҳам чопқи билан ҳужум қилиб, турли даражадаги жароҳатлар етказган.
Бундан ташқари, аскар Нукус шаҳри Айбуйир кўчасида яшовчи 68 ва 43 ёшли ота-ўғилга ҳам тан жароҳати етказган.
Воқеа жойидан 1 дона тиғ соҳаси узунлиги 20 см, эни 8 см бўлган чопқи далил тариқасида олинган. Гумон қилинувчи қўлга олинган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uzʼга маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
“Жабрланувчиларнинг 1 нафари вафот этган, 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” – дейилади маълумотномада. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Оилавий тинчликнинг сири нимада?
Энтони Блинкен: “АҚШ Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши эҳтимолидан хавотирда”
UС Steel раҳбари Жо Байденни коррупцияда айблади
Аббосбек Файзуллаевни гранд клуб олиб кетади...
2024 йилда вафот этган машҳурлар...
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жарима қўлланди
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди