20:18 / 04.01.2025
64

Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди

Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан Қўнғирот туманидаги қарздор муассасадан “N.I. GROUP” МЧЖ фойдасига жами 862,4 млн. сўм қарз ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган жами 15 та кўчмас мулкларга тақиқ ўрнатилган ва 4 та “Дамас” русумли автомашиналар тегишли тартибда хатловга олинган.

Хатланган автомашиналарнинг 2 таси жами 115,5 млн. сўмга баҳолатилиб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали 07.12.2024 йили сотувга чиқарилиб, қолган мулкларни ҳам сотувга чиқариш ишлари олиб борилган.

Бунинг натижасида, қарздор муассаса томонидан 862,4 млн. сўм қарздорлик бартараф этилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Шу сабабдан аукцион савдолари бекор қилиниб, барча ижро ҳаракатлари тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди