18:00 / 05.01.2025
36

Суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний «бункер»лар аниқланди

Суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний «бункер»лар аниқланди
«Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти комлаенс назорат тузилмалари иштирокида Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатини аниқлаш бўйича назорат тадбири ўтказилди.

«Кўкдалатумангаз» ГТБ чилангар таъминотчиси И. Н. ва ҳайдовчи Б. Х. туманнинг «Чорвадор» МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларга тарқатилиши кўзда тутилган 110 дона маиший газ баллонларни белгиланган тартибда тарқатмасдан, мазкур маҳаллада яшовчи Б. А. хонадонига 34 дона газ баллонини тушираётгани аниқланган. Шунингдек, ушбу хонадонда 8 дона бўш газ баллонлари борлиги маълум бўлган.

Шунга ўхшаш ҳолат Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ҳам кузатилди. Қўқон шаҳар Бодомзор кўчасида истиқомат қилувчи С. У. хонадонида маиший газ баллонлари қоидаларга зид равишда сақланаётган «бункер» аниқланган. Хонадон кўздан кечирилганда суюлтирилган газ билан тўлдирилган 35 дона ва бўш ҳолдаги 48 дона маиший газ баллонлари борлиги маълум бўлди.

Мазкур икки ҳолат давомида 1 380 кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-тарож қилинишининг олди олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият