Аввалроқ боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг оғзи беркитилган айиқ билан жанг қилаётгани акс этган видеоси тарқалгач, Экология вазирлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилганди. Вазирлик ахборот хизмати ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар БҲМнинг 3 баравари — 1 млн 125 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, айиқ Фарғона ҳайвонот боғига топширилди.
Шаҳрам Ғиёсов вазирликка чақиртирилиб, жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва турли мақсадларда фойдаланиш, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқлангани тушунтирилди.
“Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов узр сўраб, ўз хатосини тушуниб етгани ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган.
Ушбу рўйхатга айиқларнинг барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Ҳиндистонда портлаш оқибатида 8 нафар полициячи ҳалок бўлди
Тибетдаги кучли зилзила оқибатлари: ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
Chevrolet Cobalt учун шартнома олишнинг яширин ҳаволаси эълон қилинди!
Кучли ёмғир сабаб Саудия Арабистонининг Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларини сув босди (видео)
Макрон Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди
"Олтин глобус-2025" ғолиби: Жак Одиярнинг "Эмилия Перес" фильми
Арман Царукян: "Мен ғалабамга 100% ишонаман"