
Фото: ФВБ
Кеча, 6 январ куни соат 18:40 да Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида болакай эҳтиётсизлик оқибатида кир ювиш машинасининг қуритиш қисмида қисилиб қолганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида болакай соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.
"Ҳозирда унинг аҳволи яхши", дейилади хабарда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар