Марказий банк томонидан бир жисмоний шахсга эмиссия қилинадиган карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача чеклаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган. Бу ҳақда “Дарё”нинг Марказий банкдаги манбаси хабар берди.
Мазкур тартиб 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирган бўлиб, у жорий йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Манбага кўра, ушбу тартиб фуқаролар хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, фирибгарларга алданмаслик учун жорий этилган.
Эндиликда банклар томонидан бир фуқарога (битта ЖШШИРга) эмиссия қилинадиган карталар сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача чекланади. Бунда мазкур талаб виртуал ва кобейжинг карталарни ҳам ўз ичига олади.
Ноябрь ойи охирида Марказий банк битта фойдаланувчига расмийлаштириладиган банк карталари сонини чеклашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Регулятор раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроевнинг қайд этишича, ҳозирда Ўзбекистонда фуқаролар битта паспортга очиши мумкин бўлган банк карталари сони қонуний жиҳатдан тартибга солинмаган. Натижада айрим мижозлар юздан ортиқ карталарга эгалик қилишади. Ҳамроев бундай карталардан кейинчалик фирибгарлар пул маблағларини ўзлаштириш схемаларида фойдаланаётганини таъкидлади.
Марказий банк матбуот хизмати изоҳ бериб, банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейжинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини айтганди.
Марказий банк маълумотларида келтирилишича, Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 1 ноябрь ҳолатига кўра 54,9 миллионтани ташкил этди. Яъни ҳар бир кишига 1,5 тадан ёки ҳар бир меҳнатга лаёқатли фуқарога 2,8 тадан тўғри келади.
Бугунги кунда банк карталарига эга жисмоний шахсларнинг қарийб 97 фоизида (22 миллион нафар) 5 тагача, 3 фоиз (770 минг нафар) жисмоний шахсда 5-20 гача ҳамда 0,03 фоизда ёки 7 минг жисмоний шахсда 20 тадан ошиқ карталар расмийлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Барселона” юлдузлари шокда: Бизни алдашди!
Россия 2024 йилда қанча мигрантни депорт қилган?
АҚШда темирйўл кўприги поезд ҳаракати вақтида қулаб тушди
Украинада ўтган йили урушга қанча одам сафарбар қилингани маълум қилинди
Жо Байден Лионель Мессини Озодлик медали билан мукофотлади
Зеленский америкалик подкастер Фридманга интервю берди
Сурия давлат хизматчиларининг маошлари 400 фоизга оширилади
Сунъий интеллект бошқарувидаги янги дунё болалари