Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Тез тиббий ёрдам ходими калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ССВ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Амударё тумани Тез тиббий ёрдам бўлимига соат 19:40 да ушбу туманнинг «Қиличбой» МФЙда яшовчи 1997 йилда туғилган К.Р. исмли (аёл) фуқаро бўйича чақирув келиб тушган.
Чақирувга асосан, шифокор С.П. ва фельдшер Б.Ж. ҳайдовчи М.Ҳ. бошқарувидаги махсус автомашинада чақирилган манзилга 8 дақиқа 30 сонияда етиб борган.
Тез тиббий ёрдам ходимлари беморни текширувдан ўтказиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатган. Шу вақтда бемор маст ҳолатдаги қайнотасига хонадан чиқиб туришни илтимос қилган ва қайнотаси хонадан агрессив ҳолатда чиқиб кетган.
Ходимлар беморга керакли ёрдамни кўрсатиб бўлиб, ташқарига чиқаётган пайтда, беморнинг қайнотаси шифокор ва фельдшерга ҳужум қилиб, танасининг юзи ва бўйнига енгил тан жароҳати етказган. Шунингдек, уларни таҳқирлаб, ҳақоратли сўзларни айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан тиббий ходимларга куч ишлатган шахс ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган.
Тан жароҳати олган ходимлар эса Амударё туман тиббиёт бирлашмасининг травматология пунктида кўрикдан ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тунги барни реклама қилиш учун қизларни кетига урган йигитга қандай чора кўрилди?
"Суперлига - 2024"нинг энг яхши футболчиси янги мавсумни қаерда ўтказади?
Лукашенко: Беларус бардош берилмайдиган урушга тортилмоқда!
Эркакларга ёқмайдиган уч хил тоифадаги аёллар
Қирол кубоги. "Ал-Иттиҳод" пенальтилар сериясида "Ал-Ҳилол"ни таслим этди
Бир фуқарога расмийлаштириладиган карталар сонига чеклов киритилди
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди
Амалдорларга хизмат автомобиллари, мебел ва офис жиҳозлари харидини камайтириш буюрилди