Тошкентдаги автобусларда 2025 йил 1 январдан бошлаб нақд пул қабул қилиш тўхтатилганди. Кейинроқ Транспорт назорати инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоев ЎзАга Тошкентдаги автобусларда йўл ҳақини нақд кўринишида берганлар жаримага тортилишини айтганди.
“Агар йўловчи йўл ҳақини нақд кўринишда қабул қиладиган бўлса, ҳайдовчи қабул қилмаслиги керак. Вазият Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан назорат қилинади. Биринчи сафар огоҳлантириш берилади. Огоҳлантиришга қарамасдан ҳуқуқбузарлик такрорланадиган бўлса, ўрнатилган тартибда ҳайдовчига ҳам йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштиришга тўғри келади”, деган эди Салимжон Нишонбоев.
Транспорт вазирлигининг муносабатида қайд этилишича, тармоқларда Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда.
Вазирлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддасини келтирди. Унга кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ўзбекистонда автобусларда йўл ҳақи учун нақд пулдан воз кечиб, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилиши ҳақида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов октябрь ойида журналистлар билан суҳбатда маълум қилганди.
“Бекатларга нақд пулга билет ёки QR код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу QR кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди”, деган эди вазир.
2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф — 3 000 сўм этиб белгиланди. Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади — 1 700 сўм.
Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари, яъни Paynet, МultiPay ва Оson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди