16:28 / 08.01.2025
151

Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди

Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2023 йил 1 мартдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Ж.Шнинг фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор А.Д. дан унинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Д.нинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларига нисбатан 03.03.2023 йили чеклов ўрнатилган.

2024 йилнинг 24 декабрь куни қарздор А.Д. янги йил арафасида фарзандларига алимент ўрнига совға сифатида 7 000 АҚШ доллари нақдлай берган.

Шунда, ундирувчи қарздор билан ўзаро келишиб олганлигини билдириб, юқорида кўрсатилган суднинг ижро ҳужжатини ижро этмасдан ўзига қайтаришни сўраган ва ижро ҳаракатлари тугатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият