11 519
Ишсизлик баҳонаси билан алимент тўламаётганлар 15 кунлик мажбурий меҳнатга жалб этилади
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан пойтахтдаги оилавий ажримлар масаласида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғилишда ажримларга тааллуқли кўплаб масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Ҳабибулло Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов иштирок этди.
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов сўзга чиқар экан, бугунги кунда аёли билан ажрашиб, ўз фарзандларини кўчага ташлаб қўйган, устига-устак уларга алимент тўлашдан бош тортаётган айрим виждонсиз оталарни қоралади. У сўзида давом этар экан, жамоатчиликни ана шундай одамларнинг хатти-ҳаракатларини кескин қоралашга, зиёфат уюштирса, ўша тадбирига бормасликка чақирди.
“Тошкент шаҳрида оила муносабатлари муаммоларини ўрганиш Ишчи гуруҳи” томонидан ажрим бўлган оилаларни ўрганиб чиқиш куннинг асосий масаласи сифатида ўртага ташланар экан, вояга етмаган, норасида боласига алимент ололмаётганлар рўйхатини тузиш алоҳида топшириқ сифатида белгилаб олинди.
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг фикрича, алимент тўламаслик, жавобгарликдан бўйин товлаш ҳолатлари кўп ҳолларда ўзига тўқ, бадавлат оилаларда келиб чиқяпти.
“Айрим эркакларимиз ишламаслигини, ҳужжати ҳеч қайси ташкилотда расман юритилмаслигини рўкач қилиб, ўз фарзандларига алимент тўлашдан бош тортишади. Ҳолбуки, уларнинг кўплари бозорда ишлайди, қимматбаҳо машиналар ҳайдашади. Бундан буён улар алимент тўлашга имконияти бўлмаса, 15 суткалик мажбурий меҳнатга жалб этилади. Бош тортганларнинг ёзма аризаси олиниб, судга топширилади. Бу ҳолатга фақат шу йўл билан барҳам бериш мумкин”, дейди ҳоким.
Йиғилишда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, фаолларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Никоҳ шартномаси”ни тузишни мажбурий қилиш юзасидан қонун лойиҳасини киритиш ва бу йўналишдаги ишлар келгуси йилга қадар тугатилиши белгилаб олинди. Тошкент шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, Тошкент шаҳрида “Никоҳ шартномаси” бўлмаганлар ФҲДЁда рўйхатга олинмайди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрида Никоҳ шартномасини тузишни тарғибот қилиш масаласи ФҲДЁ бўлимларига топширилди.
Бундан буён ажрашиш осон кечмаслиги аниқ. Боиси бир болага етти маҳалла ота-она, деган нақл энди ўз исботини топажак. Оилаларнинг ажримига энди нафақат маҳалла, балки ФҲДЁ, ички ишлар, прокуратура, суд, туман ҳокимияти расмийлари жавоб беради. Улар зимммасидаги масъулият йиғилиш баҳонасида янада оширилди.
Агар статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган 9 давомида 505 та маҳалладан 474 тасида оилавий ажримлар кузатилганига гувоҳ бўламиз. Бу кичкина рақамлар эмас. Мамлакат пойтахтидаги ажримлар шу даражага етдики, вилоятларда унинг қиёсини топиш мушкул.
Бугунги кунга келиб, оилавий ажримларга ариза бериш божи энг кам иш ҳақининг 50 фоизи, яъни 75 минг сўмни ташкил этади. Йиғилиш давомида Тошкент шаҳрида бож тўловини 10, керак бўлса, 100 бараварга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилиши таъкидланди.
Маъумот учун, сўнгги тўққиз ойда республика миқиёсида ажримлар 15 фоизни ташкил этган. Тошкент шаҳрида тузилган оилаларнинг 32 фоизи ажрашиш даражасига етиб борган. Бу кўрсаткич республиканинг бошқа ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 фоиз, Хоразмда 6 фоиз, Сурхондарёда 9 фоиз, Қашқадарёда 10 фоиз, Бухорода 12 фоиз, Жиззахда 14 фоизни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди