Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, масъулияти чекланган жамият юристининг автомашинасида Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан, масъулияти чекланган жамият юристига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 212-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди