14:43 / 11.01.2025
11

Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Халқаро ва вилоятлараро йўналишларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланади хамда туристик йўналишларда автобус қатновларининг улушини ошириш мақсадида янги йўналишлар очилади.

Халқаро автобус йўналишлари сони 36 тадан 40 тага етказилади. Масофаси 400 кмдан ошиқ бўлган вилоятлараро йўналишлар бўйича янги 10 та йўналишда катта ҳажмли автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Қирғизистон, Тожикистон, давлатлари билан автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлашда Е-Permit ахборот тизими жорий этилади. Республикада юк ташувлари ва логистика хизматларини рақамлаштириш орқали таъминот занжири иштирокчилари учун мавжуд Е-logistika ахборот тизими мобил иловаси ишга туширилади.

Аҳоли ва сайёҳларга қулайликларни янада ошириш мақсадида темирйўл чипталарини онлайн электрон тизим орқали сотиш жараёни 85 фоизга етказилади. “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ тизимида темирйўл чипталарини мобил илова ва электрон тўлов тизимлари орқали сотиш ривожлантирилиб, онлайн электрон тизим орқали сотиш ҳажмини 85 фоизга етказиш чоралари кўрилади. Темирйўл чипталарини сотиш шаффофлиги таъминлаб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият