Аксарият ҳайдовчилар ҳеч иккиланмасдан, қишда машинани устки қалин кийим билан ҳайдайди. Аммо айнан қўпол ва ноқулай куртка йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда кўпроқ жароҳат олишга сабаб бўлиши кўпчиликка маълум эмас. Бу омил, айниқса, болалар учун катта хавф туғдиради, деб ёзади Дарё нашри.
Фото: АDAC
Биринчидан, қалин ва қўпол куртка ҳайдовчи ва йўловчиларнинг автомобилда ҳаракатланишини чеклайди. Бундан ташқари, машина ҳайдаш пайтида хавфсизлик камарлари тананинг керакли қисмида бўлишига имкон бермайди. Буни амалда исботлаш мақсадида Германиянинг АDAC автомобиль клуби айнан шундай вазиятни реал ҳаётда татбиқ этиб, синаб кўрди ва краш-тестлар (авария синовлари) ўтказди.
Натижада тўсатдан тўхташ вақтида синов машинасининг тезлиги атиги 16 км/соат бўлганига қарамай, қишки кийим хавфсизлик камарининг инсон танасини тўғри ҳимоя қилишга имкон бермади. Бундан ташқари, АDAC маълумотларига кўра, бу ҳолат жиддий жароҳат олишга, шу жумладан ички қон кетишига олиб келади.
Фото: АDAC
Бундай ҳолатнинг ечими сифатида мутахассислар қуйидагиларни тавсия қилади:
- Агар ҳаво совуқ бўлса ва машинани қиздириш катта вақт олса, ҳеч бўлмаса куртканинг олд тугмаларини бўшатиб, кейин уловга ўтиринг;
- Машина ҳайдаганда ҳеч қачон қўлқоп кийманг, чунки у рулни бошқариш ва тезликни ўзгартиришда қўллар сирғаниб кетиши мумкин;
- Катта ҳажмли қишки пойабзал ҳамда пошнали туфлилар педал билан ишлашни қийинлаштиради.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?