Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.11.2024 йилдаги тижорат банки фойдасига «Е-Б9+»МЧЖнинг 297 млн. сўм кредит қарзи ундирувини гаров мулки ҳисобланган «HOWO T7H» русумли автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Шароф Рашидов тумани бўлимига келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида қарздор жамият раҳбарлари огоҳлантирилиб, давлат ижрочилари томонидан кўрилган кескин чоралар натижасида 297 млн. сўм қарздорлик нақд пулда ундирилиши таъминланди.
Ушбу пуллар тўлиқ банк кредит қарздорлигига йўналтирилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғаллаоролда яна бир оила яраштирилди
Қиш ва мен ёхуд нима учун қишни ёмон кўраман?
Театр ва кино актёри Равшан Жўраев ҳаётдан кўз юмди
Маҳрга тўққиз хонали уй ва Mercedes: ижтимоий тармоқларда муҳокама!
«Жасжан» номи билан танилган блогер 5 суткага қамалди
Тошкент шаҳридаги «А» йўлакда қайси ҳолатлар учун жарима ёзилмайди?