Самарқандда 14 ёшли қиз ўзини 8-қаватдан пастга ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 январь куни соат 17:30 атрофида Самарқанд вилояти Саховат МФЙда яшаган 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган 2010 йилда туғилган М.Р. Самарқанд шаҳар Баҳор МФЙда жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг 8-қават йўлак деразасидан ўзини ташлаб жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар