17:27 / 19.01.2025
54

Фарғона ва Андижонда валютафурушлар ушланди

Фарғона ва Андижонда валютафурушлар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен

Андижон вилояти Булоқбоши туманида, Фарғона вилояти Боғдод туманида валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.О. фуқаро С.Қ.дан 4 000 АҚШ долларини 51,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Текширув давомида унинг ёнидан 586 АҚШ доллари, 14 750 Россия рубли, 4 770 Қирғизистон соми ва 74,8 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.А. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият