Фото: Болалар омбудсмани
Ижтимоий тармоқларда болалар боғчасида заҳарли илонлар билан томоша қўйилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилган. Бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.
“Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади”, дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар