Фото: Миробод тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли таҳлиллар олиб борилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.
Ҳокимлик эълон қилган хабарда таъкидланишича, шаҳар ҳокимлиги билан келишилмаган, айниқса йўл бўйлаб қурилган ноқонуний иншоотлар нафақат шаҳар инфратузилмаси, балки аҳолининг кундалик ҳаёти учун ҳам жиддий муаммолар туғдирмоқда. Автомобиль тўхташ жойлари ва кириш йўлларининг йўқлиги ҳайдовчиларнинг тез харид қилиш эҳтиёжини қондириш учун бошқа ҳаракатланувчилар ва пиёдаларга ноқулайликлар яратмоқда.
Бундан ташқари, бундай қурилмалар:
- ирригация тизимига зарар етказиб, сув чиқариш каналларини тўсиб қўяди ва баҳор мавсумида ҳудудларни сув босиш хавфини оширади.
- болалар аравалари ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳаракатланишини қийинлаштиради.
- шаҳарнинг меъморий кўринишини бузади, яшил ҳудудларга киришни тўсади ва умумий шаҳар қиёфасига зид келади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва тадбиркорларига маиший ва тижорат бинолари, турар-жой иморатлари учун мавжуд ҳужжатларни шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини қайта текширишни тавсия қилди.
Шунингдек, кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлардан маслаҳат олишга чақирди. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан берилган ҳужжатларсиз бошқа ҳеч қандай ҳужжат турлари қонуний кучга эга эмаслигини эслатди.
“Потенциал харид билан боғлиқ барча тафсилотларни аниқлаштириш учун ваколатли органларга шахсан ёки давлат хизматларининг онлайн тизимлари орқали мурожаат қилинг”, дейилади ҳокимлик хабарида.
2024 йил февралида пойтахт ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар