18:06 / 21.01.2025
52

Онлайн сотувчи истеъмолчига товарни муддатида етказмаса пеня тўлайди

Онлайн сотувчи истеъмолчига товарни муддатида етказмаса пеня тўлайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, сотувчиларнинг фуқароларга товарларни келишилган муддатда етказиб бермаётгани билан боғлиқ мурожаатлар тобора кўпаймоқда. Бунга амалдаги қонунларда жавобгарлик белгиланмагани ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилади. Яъни, сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши белгиланади.

Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги назарда тутилади.

Мунозаралар давомида фракция аъзолари истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш ва маромига етказиш бўйича бир қатор таклифлар берди.

Депутатлар лойиҳанинг қабул қилиниши аҳолининг истеъмолчи сифатида қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилишини қайд этиб, қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, уни маъқулладилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият