21:00 / 21.01.2025
101

Тошкентда "ГАЗ-32221" автомашинаси 32 ёшли пиёдани уриб юборди

Тошкентда "ГАЗ-32221" автомашинаси 32 ёшли пиёдани уриб юборди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчасида 21 январь куни соат 09:40 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1965 йилда туғилган О.С. ГАЗ-32221 автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда 1993 йилда туғилган Д.Т.ни уриб юборган.

Сўнгра рул бошқарувини йўқотиб, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган З.З. бошқарувидаги BYD автомашинасига тўқнашган. Тўқнашув зарбидан сўнг BYD ҳайдовчи 1954 йилда туғилган Р.Т. бошқарувидаги Matiz автомашинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият