Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Россия ва Ўзбекистон 2026—2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов 21 январь куни расмий ташриф билан Тошкентга келганди. У ташриф давомида ўзбекистонлик ҳамкасби Шуҳрат Холмуҳамедов билан 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва 2026—2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади.
2025 йилги ҳамкорлик режаси икки мамлакат ҳарбий идоралари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олади.
Белоусов ташриф давомида Шуҳрат Холмуҳамедов билан “Ғалаба боғи”га ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” монументи пойига гулчамбар қўйган.
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Сергей Шойгу 12 май куни мудофаа вазири лавозимидан озод этилиб, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Ўша куни Путин мудофаа вазири лавозимига иқтисодчи Андрей Белоусов номзодини таклиф қилди.
Белоусов сўнгги 12 йил давомида иқтисодиёт вазири, президент ёрдамчиси ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. У 1959 йил 17 мартда туғилган, 1981 йилда Москва давлат университетининг иқтисод факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар